Kompaniya yangiliklari
Matbuot xizmati
Ucell: Флагман мотивацион тадбири (видео)
22IYN2021

Ucell: Флагман мотивацион тадбири (видео)



«COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) ҳудудий филиаллар ўртасида «Флагман» мотивация тадбирини жорий қилди. Май ойининг бошида ҳар бир ҳудуддаги бўлинмалар ўзаро бизнес рақобатга киришдилар. Ва мана биринчи ғолиб ҳам аниқланди.

2021 йил май ойидаги бизнес кўрсаткичлари натижаларига кўра энг яхши натижани кўрсатган ҳудудий бўлинма «Ucell-Andijon» офиси бўлди.

Етакчи ҳудудий бўлинма жамоаси ғолибнинг номи ўйиб ёзилган Кубок ва фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Тадбирда қатнашган бўлинманинг ҳар бир ходимига пул мукофоти берилди.

Тадбирнинг асосий мақсади — юқори натижаларга эришиш учун мотивация. Бугунги кунда Ucell олдида энг юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган даражада телекоммуникация инфратузилмасини сезиларли даражада модернизация қилиш вазифаси турибди. Ҳудудлардаги ҳар бир ходимнинг бизнес жараёнларига жалб этилишини кучайтириш учун фавқулодда эҳтиёж туғилди.



Ҳар ой етакчи гуруҳ қуйидаги мезонларга мувофиқ аниқланади:

  • Янги уланишлар
  • Дилерлар самарадорлиги
  • Янги уланишлар ARPUси

Владимир Кравченко, «COSCOM» бош директори (ТМ Ucell):
— Ҳозирда барчамиз Ўзбекистоннинг уяли алоқа бозорида кучли рақобатнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Барча сегментларда ҳар бир абонент учун кураш кетмоқда. Турли хил тарифлар ва хизматлар ишга туширилмоқда, доимий равишда янги технологиялар жорий этилмоқда, соҳа юқори суръатларда ривожланмоқда. Ucell жамоаси ҳам бир жойда турмаяпти, рақибларнинг янги чақириқларига самарали жавоб бермоқда ва ривожланиш тенденциясини белгиламоқда.


2021 йилда Компания асосий эътиборни тармоқни ривожлантириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатига қаратмоқда. Бизнинг асосий мақсадимиз — мамлакат аҳолисини юқори тезликдаги ва барқарор интернетдан фойдаланиш имконияти билан таъминлашдир. Мавжуд таянч станциялари янгиланмоқда ва янгилари ишга туширилмоқда.

Бугунги кунда компания ҳудудларга катта эътибор қаратмоқда: рақобатчилар ухлашмаяпти. Вазиятни танқидий баҳолаб, ҳудудий бўлинмаларнинг барча кучларини сафарбар этиш зарур. Айнан шунинг учун «Флагман» тадбири йўлга қўйилди. Ва биринчи ой натижаларига кўра, аллақачон ғолиб аниқланган. «Ucell-Andijon» жамоасини муносиб ғалаба билан табриклайман.

Бахтиёржон Турдиев, «Ucell-Andijon» ҳудудий бўлинмаси директори:
— Ucell раҳбарияти ходимларнинг ривожланиши ва ўқитилиши, касбий мартабалари ўсиши, мотивацияси ва жалб этилишига ката аҳамият кўрсатмоқда. Бизнинг офис мамлакатимизнинг барча тармоқлари орасида энг яхши натижага эришганидан хурсандман. Энди биз биринчи бўлиб кубокни қабул қилиб олганимиздан сўнг, ушбу Кубок Андижонни тарк этмаслиги учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. Биз юқори сифатли янги уланишлар сонини кўпайтириш, дилерлик тармоғини ривожлантириш ва абонентларнинг содиқлигини ошириш учун барча саъй-ҳаракатларимизни амалга оширамиз.


Ucell ҳар бир ҳудудий бўлинманинг ғалабаси, бу Компаниянинг ҳар бир ходимининг ғалабаси эканлигига ишинчи комил.



Замонавий технологиялар ёрдамида Ucell энг яхши ҳаёт сифатини ҳамма жойда мавжуд ва ҳаммага фойдали қилишга ҳаракат қилади.


Video: https://xabar.uz/texnologiya/ucell-motivacionnaya-programma-flagman
Bizni kuzatib boring: TelegramInstagramFacebookTikTokTwitterOkVkYoutubeMover
 

Yangiliklar

Kompaniya hayotidan olingan voqea va hodisalar

Karyera

Katta oilaning bir qismi bo'ling!

Ofislarimiz va dilerlarimiz manzillari

Ucellning barcha ofislari Sizning xizmatingizda!

Firibgarlikning oldini olish va Speak-up tarmog‘i

Sifatli aloqa va raqamingiz xavfsizligi!

Biz bilan bog'lanish

Ucell bilan bog'lanish

Ushbu saxifada sizga ko'rsatilayotgan xizmatlar sifati borasida o'z fikr va muloxazalaringizni bildirish, hamda sizni qiziqtirayotgan savollarga javob olishingiz mumkin.

Ko'p so'raladigan savollarga javoblarni www.ucell.uz, saytida va «FAQ» bo'limida ham topishingiz mumkin.


Sizlardan Kompaniyaga murojaat etganingizda muloqotda axloq me’yorlariga amal qilishingizni so‘raymiz. Aks holda Kompaniya bunday murojaatlarni ko‘rib chiqmaslik huquqiga ega bo‘ladi.

Xabar qoldiring:

* bilan belgilangan joylar to’ldirilishi shart
Parolni olish uchun kiritilgan telefon raqamidan *233# raqamiga qo’ng’iroq qiling va ushbu yerga kiriting
Xabar uzunligi - 512 simvol.

Diqqat!

  • O'zbekiston Respublikasi qonunchiligiga binoan, zarur bo'lgan vaqtda, xizmat ko'rsatish, aloqa qamrovi va qo'shimcha xizmatlarga tegishli bo'lgan murojaatlarni ko'rib chiqish vaqti 30 kalendar kunigacha yetishi mumkin;
  • “Ucell bilan bog'lanish” formasi yordamida bir kun ichida maksimal murojaat etishlar soni 5 tagacha cheklagan;
  • “Ucell bilan bog'lanish” formasidan barcha Internet foydalanuvchilari foydalanishlari mumkin.