Kompaniya yangiliklari
Matbuot xizmati
«Манфаатли бирлашув» – бизнес учун энг яхши жамланган ечим
16NOY2020

«Манфаатли бирлашув» – бизнес учун энг яхши жамланган ечим



Ucell алоқа оператори Nano Telecom провайдери билан ҳамкорликда юридик шахслар учун янги жамланган ечимни тақдим қилди. Ucell Business дан «Манфаатли бирлашув» биргина тўпламда бир вақтнинг ўзида юқори тезликдаги интернет ва мобиль алоқа беради.

Бугун, 16 ноябр куни Ўзбекистонда илк марта юридик шахслар учун энг мақбул таклиф тақдимоти бўлиб ўтди. «Манфаатли бирлашув» жамланган ечими — биргина тўпламда асосий хизматлар, муваффақиятли бизнес фаолиятини олиб боришда зарур бўлган анъанавий тезкор интернет ва мобиль алоқа, шунингдек, қўшимча рақамли хизматлар: шаҳарлараро қўнғироқлар, маълумотларни узатиш (VPN), IPTV, доимий IP-манзил кабиларни ўзида жамлаган.

«Манфаатли бирлашув»нинг исталган тўпламида бир ёки бир неча рақамли хизматларга чегирмалар кўзда тутилган. «Манфаатли бирлашув»га уланиш вақтида корпоратив мижоз FTTx технологияли симли интернет ва имтиёзли тарифдаги мобиль алоқани ҳам ўз ичига олган асосий хизматлар тўпламига эга бўлади.



Эльвира Гимадиева, махсус бизнес ечимларни ривожлантириш департаменти директори:
«Ҳамкоримиз Nano Telecom билан биргаликда кичик ва ўрта бизнес хамда йирик компанияларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда жамланган ечимни ишлаб чиқдик. Биз секундига 100 мегабит тезликкача интернетга эга 5 та тўплам ва мижознинг танловига қараб яна 4 та қўшимча хизматларни таклиф қиламиз.
Тўпламга янги корпоратив мижозлар қатори, Ucell Business нинг амалдаги мижозлари ҳам уланишлари мумкин. Мазкур таклиф ҳозирча фақат Тошкент шаҳри учун амал қилади».

Ушбу ечим бизнес соҳасида кенг қўлланиладиган хизматлардан фойдаланишда маблағни сезиларли даражада тежаб қолиш имконини беради. Таклифнинг ўзига хослиги шундаки, корпоратив мижоз ўз фаолияти эҳтиёжларидан келиб чиқиб,  ўзи учун энг мақбул тўпламни танлайди.
Nano Telecom — бу оптик толали тизимлар асосидаги ўз транспорт тармоғига эга етакчи алоқа операторларидан бири. У юқори тезликдаги интернет, телефония, рақамли телевидение ва маълумотларни узатиш каби барча телекоммуникацион хизматларининг тўлиқ жамланмасини таклиф қилади.



Лола Эшчанова, Nano Telecom маркетинг бўлими раҳбари:
 «Nano Telecom тармоғига пойтахтдаги барча бизнес-марказларнинг 2/3 қисми, йирик тижорат банклари, савдо-кўнгилочар марказлар, савдо ва саноат корхоналари, йирик меҳмонхоналар ва ўнлаб замонавий турар жой мажмуалари уланган. Ўзбекистондаги биринчи рақамли алоқа оператори билан ҳамкорликдаги лойиҳа телекоммуникация бозорини янги босқичга олиб чиқади ва бизнес учун янада фойдалироқ бўлган ечимларни беради».

Бугун тадбиркор ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, сарф-харажатларини тежаган ҳолда, керакли хизматлар тўпламини танлаши мумкин. Манфаатли бирлашув — бу компаниялар учун Ucell Business дан таклиф қилинаётган энг мақбул ечим.

Корпоратив мижозлар учун жамланган ечим ҳақида Ucell ва Nano Telecom нинг Тошкентдаги офисларида батафсил маълумот олиш мумкин.
Yangiliklar

Kompaniya hayotidan olingan voqea va hodisalar

Karyera

Katta oilaning bir qismi bo'ling!

Ofislarimiz va dilerlarimiz manzillari

Ucellning barcha ofislari Sizning xizmatingizda!

Firibgarlikning oldini olish va Speak-up tarmog‘i

Sifatli aloqa va raqamingiz xavfsizligi!

Biz bilan bog'lanish

Ucell bilan bog'lanish

Ushbu saxifada sizga ko'rsatilayotgan xizmatlar sifati borasida o'z fikr va muloxazalaringizni bildirish, hamda sizni qiziqtirayotgan savollarga javob olishingiz mumkin.

Ko'p so'raladigan savollarga javoblarni www.ucell.uz, saytida va «FAQ» bo'limida ham topishingiz mumkin.


Sizlardan Kompaniyaga murojaat etganingizda muloqotda axloq me’yorlariga amal qilishingizni so‘raymiz. Aks holda Kompaniya bunday murojaatlarni ko‘rib chiqmaslik huquqiga ega bo‘ladi.

Xabar qoldiring:

* bilan belgilangan joylar to’ldirilishi shart
Parolni olish uchun kiritilgan telefon raqamidan *233# raqamiga qo’ng’iroq qiling va ushbu yerga kiriting
Xabar uzunligi - 512 simvol.

Diqqat!

  • O'zbekiston Respublikasi qonunchiligiga binoan, zarur bo'lgan vaqtda, xizmat ko'rsatish, aloqa qamrovi va qo'shimcha xizmatlarga tegishli bo'lgan murojaatlarni ko'rib chiqish vaqti 30 kalendar kunigacha yetishi mumkin;
  • “Ucell bilan bog'lanish” formasi yordamida bir kun ichida maksimal murojaat etishlar soni 5 tagacha cheklagan;
  • “Ucell bilan bog'lanish” formasidan barcha Internet foydalanuvchilari foydalanishlari mumkin.