Kompaniya yangiliklari
Matbuot xizmati
Ucell экологик акцияларни давом эттиради
24OKT2020

Ucell экологик акцияларни давом эттиради



24 октябрь, Тошкент. «Coscom» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) пойтахт ҳокимлиги кўмаги билан Навоий шоҳ кўчасида 36 туп каштан кўчатларини экди.

Акция 2019 йил август ойида Маҳтумқули кўчасида дарахт экишда қатнашиш билан бошланган ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Ўша вақтдан бошлаб Ucell кўнгиллилари Тошкентдаги бешта парк зоналарида кўчат экишда иштирок этиб, 615 туп кўчат: чинорлар, ленкоран акацияси, павловния ва настарин ниҳолларини экишди. Тошкент шаҳрининг Сирғали тумани ҳокимлиги кўмагида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ҳудуди тозаланиб, Сирғали мавзесининг янги кичик туманда «Виктория хиёбони» барпо этилди. Ушбу икки тадбир доирасида иштирокчилар 3-4 ёшдаги 80 туп чинор экдилар.



Бу йил Ucell кўнгиллилари баҳорда карантин эълон қилинишидан олдин Тошкентда настарин хиёбони экишга ва Қарши ва Навоий шаҳарларида ҳинд настарини ва испан дракларини экишга муваффақ бўлишди. Дарахт экиш географияси кенгаймоқда.
Яна бир экологик акция Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтди. 29 сентябрь - 1 октябрь кунлари Термиз шаҳрининг асосий кўчаларида, Санъат саройи парки ва Амударё қирғоғида, Термиз шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаси кўмаги билан Ucell ходимлари 1200 каштан кўчатларини экдилар.

«Бу йили каштан тасодифан танланмади. Ландшафт дизайни бўйича мутахассисларнинг таъкидлашича, у атроф-муҳитга яхши таъсир қилади, ҳавони олтингугуртли газлардан тозалайди ва чангни ўзида сақлайди. Айниқса, у кенг шаҳар ва парк хиёбонлари ва бульварларга ўтқазилса жуда яхши. Ва, албатта, унинг тутун ва газларга чидамлилиги заводларни, саноат зоналарини, энергетика иншоотлари ва бошқа жойларни кўкаламзорлаштиришда кўп экилишига сабаб бўлади», - дейди Ucell компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Насимов.



Сентябрь ойида UzReport телеканалининг Навоий шоҳкўчаси тарихига бағишланган «Шаҳар оқшоми»  телекўрсатуви пайтида дастур муаллифларида Навоий кўчасидаги турли сабабларга кўра дарахтлар илдиз отмаган жойларни кўчатлар билан тўлдириш ғояси туғилди.
Ўшанда, Бахтиёр Насимов ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Маҳмудхўжаев қўшма экологик ташаббус ўтказишга келишиб олдилар.

«Биз ушбу акцияда Ucell’га ёрдам беришга ўйлаб ўтирмасдан розилик бердик. Дарахтларни экиш — биз доимо қўллаб-қувватлайдиган фаолият. Бу нафақат шаҳар қиёфасини шакллантириб, соғлом, яшил кўринишга эга бўлибгина қолмай, балки шаҳар аҳолисига ҳам фойда келтиради. Бугун биз бу ерга компания томонидан тақдим этилган 36 туп каштан дарахтини экдик», - деди Фурқат Маҳмудхўжаев.

2020 йил 24 октябрда Навоий шоҳкўчасида бўлиб ўтган акцияда пойтахт ҳокимлиги ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этишди.



Ko'chat etkazib beruvchi: “Kochatzor Fayz” MChJ +99890 1873163, +99897 3337739

Yangiliklar

Kompaniya hayotidan olingan voqea va hodisalar

Karyera

Katta oilaning bir qismi bo'ling!

Ofislarimiz va dilerlarimiz manzillari

Ucellning barcha ofislari Sizning xizmatingizda!

Firibgarlikning oldini olish va Speak-up tarmog‘i

Sifatli aloqa va raqamingiz xavfsizligi!

Biz bilan bog'lanish

Ucell bilan bog'lanish

Ushbu saxifada sizga ko'rsatilayotgan xizmatlar sifati borasida o'z fikr va muloxazalaringizni bildirish, hamda sizni qiziqtirayotgan savollarga javob olishingiz mumkin.

Ko'p so'raladigan savollarga javoblarni www.ucell.uz, saytida va «FAQ» bo'limida ham topishingiz mumkin.


Sizlardan Kompaniyaga murojaat etganingizda muloqotda axloq me’yorlariga amal qilishingizni so‘raymiz. Aks holda Kompaniya bunday murojaatlarni ko‘rib chiqmaslik huquqiga ega bo‘ladi.

Xabar qoldiring:

* bilan belgilangan joylar to’ldirilishi shart
Parolni olish uchun kiritilgan telefon raqamidan *233# raqamiga qo’ng’iroq qiling va ushbu yerga kiriting
Xabar uzunligi - 512 simvol.

Diqqat!

  • O'zbekiston Respublikasi qonunchiligiga binoan, zarur bo'lgan vaqtda, xizmat ko'rsatish, aloqa qamrovi va qo'shimcha xizmatlarga tegishli bo'lgan murojaatlarni ko'rib chiqish vaqti 30 kalendar kunigacha yetishi mumkin;
  • “Ucell bilan bog'lanish” formasi yordamida bir kun ichida maksimal murojaat etishlar soni 5 tagacha cheklagan;
  • “Ucell bilan bog'lanish” formasidan barcha Internet foydalanuvchilari foydalanishlari mumkin.